ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ТАЙИНЛАНДИ

   Бугун, яъни 17 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

   Юсупов Бахтияр Абдуллаевич Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири лавозимига тайинланди.

  Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов сув хўжалиги соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга ҳамда Вазир лавозимига тайинланаётган кадрнинг иш фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

   Ўз навбатида Б.Юсупов сув хўжалиги соҳасидаги вазифаларни вазирлик жамоаси ва барча тизим ташкилотлари билан биргаликда бажаришга бор куч-ғайратини сафарбар қилишини таъкидлади. 

  Бахтияр Абдуллаевич 1984 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини, 2001 йилда Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 1984 йилда «Қорақалпоқсувқурилиш» трестига қарашли Тўрткул тумани қурилиш монтаж бошқармасида бошлаган бўлса, ўтган йиллар давомида қишлоқ ва сув хўжалигининг  соҳасининг тизим ташкилотларида масъулиятли лавозимларда самарали фаолият кўрсатиб келди.

  Тайинловга қадар Б.Юсупов Ўзбекистон Республикаси Сув хужалиги вазирлигининг сув хўжалиги объектларини самарадорлигини таъминлаш бўлимида фаолият кўрсатиб келётган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги

Матбуот хизмати