«НАЙМАН» НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

      Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Найман” насос станциясида семинар ўтказилди. Тахиатош туманида жойлашган мазкур насос станциясида 1 дона ПГ-50 русумли 1 дона насос агрегати бўлиб, унга бириктирилган суғориш майдони 210 гектарни ташкил қилади.

       Семинарда Бошқарманинг Энергетика бўлими бошлиғи Ж.Толеубаев сўзга чиқиб насос станциясида фойдаланилаётган электр энергиядан оқилона файдаланиш кераклигини, электр энергия лимитига қатъий риоя қилиш, қувват тежамкор қурилмаларга алоҳида эътибор қаратиш, насос агрегатлари ва улар учун зарурий эҳтиёт қисмлар созлигини таъминлашни таъкидлаб ўтди.

      Шунингдек, семинарда Бошқарманинг бўлим бошлиғи С.Утемуратов мавсум давомида таъмирлаш-тиклаш ишларини сифатли бажарилишини таъминлаш, насос агрегатларини соз ҳолатда ишлашини таъминлаш, Техника хавфсизлиги мутахассиси У.Низоматдиновлар техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича керакли тавсиялар ва йўриқномалар билан таништирди.

        Хўжайли-Тахиатош бўлими бош мутахассиси Сапарбай Куановнинг  таъкидлашича, мазкур насос станцияда ишчи ходимларни қўшимча рағбатлантириш, насос станцияси атрофидаги ҳимоя зоналаридан самарали фойдаланиш мақсадида ёрдамчи ҳўжалик ташкил этилиб, турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш йўлга қўйилган. Мазкур насос станциясида айни пайтда 4 сотихлик экин майдонида ишчи ходимилар учун сабзавот, картошка, пиёз ва бошқа қишлоқ хўжалик  маҳсулотларини етиштириб келинмоқда. Бугун семинар иштирокчилари мазкур майдонда полиз экинлари уруғини бирга экишди.

       Семинар якунида насос станцияларда фоалият олиб бораётган ишчи ходимлар  ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоблар олишди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати