
___Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигига қарашли Амударё туман Ирригация бўлими тумандаги сув истеъмолчиларини Гурлан, Қиличбой, Қипчоқ-Басу веткалари ва дарёда жойлашган насос станциялари орқали сув билан таъминлайди.
___Сув билан таъминлаш, сувдан фойдаланишни назорат қилиш Амударёнинг чап қирғоғидаги Шихжамол, Қиличбой, Тош ёп, Манғит, Қипчоқ бўлимлари, Амударёнинг ўнг қирғоғидаги Назархон, Бердақ бўлимлари томонидан амалга оширилади.
___Тумандаги 39463 гектар суғориладиган ер майдонларини сув билан таъминлашда туман Ирригация бўлимида жами 135 нафар муҳандис-техник ва ишчи-ходимлар фаолият олиб боради.
___Туман Ирригация бўлими ҳисобида 296,65 км. узунликдаги хўжаликлараро каналлар, 38 та гидротехник иншоот, 135 та гидропост, 153 та сув чиқариш нуқталари, 5 та экскаватор, 3 та бульдозер ва 6 та земнасослар мавжуд.
___Жорий деҳқончилик йилида туманимиздаги экинзорларни сув билан мунтазам таъминлаш мақсадида хўжаликлараро каналларда 29,91 км. узунликда, ички хўжалик каналларда 167 км. узунликда тозалаш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Хўжаликлараро каналлардаги 4 та гидротехник иншоот, 7 та гидропост, ички хўжалик каналларидаги 101 та гидротехник иншоот, 63 та гидропост таъмирланди.
___Туманда суғориш ишларини мувофиқлаштириш, кечаю-кундуз мониторинг юритиш учун Ирригация бўлими биносида туман сув хўжалиги штаби ташкил қилинган.
___2021 йил ҳосили учун экилган 15030 гектар ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларини ўз вақтида сув билан таъминлаш, фермер хўжаликларига суғориш ишларида амалий ёрдам бериш мақсадида жами 3248 нафар малакали сувчи ажратилиб, уларга керакли бўлган 3248 дона иш анжомлари, 3248 дона этик, 1624 дона фонарлар етказиб берилди.
___Бундан ташқари, 2021 йил вегетация даври учун Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги томонидан туманимизга 273,2 млн. кубометр сув лимити ажратилди. 209,9 млн. кубометр сув истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилди. Мазкур деҳқончилик йилида туман бўйича 760 гектар пахта, 5360 гектар шоли, 23950 гектар майдонда томорқа, 27219 гектар майдонларда бошқа экинларни суғориш ишлари сифатли олиб борилмоқда.
___Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги Қарори асосида туман бўйича 3730 гектар майдонда томчилатиб суғориш, 30 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш, 40 гектар майдонда дискрет суғориш тизимини жорий қилиш режалаштирилди. 165 та фермер ва битта кластер ташкилоти томонидан 2746 гектар майдонда томчилатиб суғориш, 2 та фермер хўжаликлари томонидан 30 гектар майдонда ёмғирлатиб, 3 та фермер хўжалиги томонидан 40 гектар майдонда дискрет суғориш тизимини жорий қилиш бўйича қурувчи пудрат ташкилотлари билан шартномалар тузилди. Шу кунгача 32 та фермер хўжалиги ва 1 та кластер ташкилотига 558,3 гектар майдон учун 13,7 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. 31 та фермер хўжалиги ва 1 та кластер ташкилотида қурилиш ишлари бошланиб, 22 та фермер хўжалиги ва 1 та кластер ташкилотида 415,8 гектар майдонда суғориш агрегатларини пайвандлаш ишлари якунланди. 16 та фермер хўжалиги ва 1 та кластер ташкилотида 308,8 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси ишга туширилди.
___Мақсадимиз – туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга, соҳага янги технологияларни кенг жорий этиш орқали юқори унумли сув тежовчи қурилмалардан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтиришга кўмаклашишдир.
Эргаш ЙЎЛДОШЕВ,
туман Ирригация бўлими бошлиғи в.в.б.