“ҚИРҚ НАСОС” НАСОС СТАНЦИЯСИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

         Кегайли туманидаги “Қирқ насос” насос станциясида жойлашган Қорақалпоғистон Насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари томонидан семинар ўтказилиб, унда куз-қиш мавсумида насос станцияларида бажариладиган долзарб масалалар муҳокама этилди.

         Кўргазмали семинар шаклида ўтказилган тадбирда насос станцияларда электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш, насос агрегатлари таъмирини ўз вақтида олиб бориш, бу жараёнларда ишчи-ходимлар техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари юзасидан кўрсатмалар берилди. Шунингдек, уларга шароит яратиб бериш ва “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини ташкил қилиш бўйича ҳам вазифалар белгилаб олинди ва иштирокчилар насос станцияси ҳимоя зонасига кўчат экдилар.

         Семинар якунида Бошқарманинг ёрдамчи хўжалик бўйича масъул ходими Т.Омирбаев “Нукус-Кегайли” бўлимида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларда олиб борилаётган ишлар билан таништириб ўтди. Бу борадаги ишларни барча насос станцияларида ташкил қилиш белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати