Насос станцияларида қандай қилиб энергияни тежаш мумкин?

   Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари томонидан насос станцияларида энергия ресурслардан фойдаланиш самарадоригини ошришга оид масалалар муҳокама этилди.  

   “Беруний СНПЭ-500/10” станциясида ўтказилган кўргазмали семинарда тумандаги барча насос станциялари раҳбарлари ҳамда ишчи-ходимлари иштирок қилди.

   Семинарда Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Юсупбоев жорий йилнинг 17 апрель куни Сув хўжалиги вазирлигида видеоселектор шаклида ўтказилган йиғилишда насос станцияларда энергия ресурслардан фойдаланиш бўйича белгиланган вазифаларга кенг тўхталиб, амалга ошириладиган муҳим ишлар белгилаб олинди.

Тадбирда жорий йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” деб белгиланганлиги алоҳида таъкидланиб, бу борада амалга ошириладиган ишлар ҳам муҳокама этилди. Бир сўз билан айтганда, масъуллар насос станцияларида қандай қилиб энергияни тежаш мумкин, -деган саволга аниқ жавоб берадиган тадбирларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Жумладан, синов тариқасида мазкур насос станциясидаги қуввати 110 кВт, сув чиқариши 0,5 м3/сек. насос агрегати ўрнига 2 дона замонавий “SHIMGE ” насос агрегатлари ўрнатилгани айтилиб, ушбу тадбирларнинг энергияни тажашдаги аҳамияти тушунтирилди. Тадбир иштирокчилари мазкур насос агрегатлари ҳамда шу ерга ўрнатилаётган қуёш панеллари билан танишдилар.  

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати