Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси массъуллари иштирокида Кегейли туманидаги “Мевазор” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини сифатли таъмирлаш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда ҳудудлардаги насос станцияларига ажратилган лимитлар доирасида электрдан самарали фойдаланиш, насос станциялар агрегатларини таъмирлаш, ўрнатилган замонавий энерго тежамкор қурилмалар, яъни насос, электодвигател, конденсаторларни вақтида алмаштириш масалалари муҳокама этилди.

Тадбир давомида Бошқарманинг “Нукус-Кегейли” бўлимидаги барча насос станциялар атрофларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш ҳамда чорва моллари, парранда боқиш ва мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ишчи ходимларни қўшимча рағбатлантириб бориш бўйича ҳам вазифалар берилди.
Масъуллар семинар кун тартибидаги масалаларни насос станциясига ўрнатилган ускуналар ҳамда ҳимоя зонасидаги ёрдамчи хўжаликни ташкил этиш ишларини атрофлича ўрганишди. Бу борада масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати