“ДАЙВЕР” ҚУРИЛМАЛАРИНИ ҚУРИШ ВА КОЛЛЕКТОРЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Тахтакўпир туманида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ости сувлари сатҳини онлайн кузатувчи “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш ва коллекторларни тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси КС-3-4 тизим бошли-и М.Жубанов  ва Мелиоратив экспедициясининг тумандаги масъуллари иштирок қилди.

Семинар иштирокчилари тумандаги мелиоратив объектларида амалга оширилган ишлар, ўрнатилган “Дайвер” қурилмаларининг ишлаши, “Махпалкол” хўжалиги ҳудудидаги “ТКС-1” коллекторида олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари билан яқиндан танишдилар.

 Тегишли қарор ва дастурлар асосида “ТКС-1” коллектор тармоқларининг умумий узунлиги 56,7 километр бўлиб, жорий йил якунигача Элликқалъа махсус сув-пудрат ” МЧЖ томонидан 40 қисмида таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирги кунда ушбу объектдаги таъмирлаш ишларига 3 дона экскаватор ва 1 дона бульдозер  жалб этилган.

Шунингдек, “Махпалкол” ва “Ўзбекистон” хўжалиги ҳудудидаги “КС-4” коллекторининг 50 километр қисмида “Bosnan-build” МЧЖ томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, ушбу объектда 3 дона экскаватор механизмлари ва бошқа махсус техникалар коллекторни таъмирлаш-тиклаш ишлари қатнашмоқда.

Семинарда таъкидланганидек, мазкур ишларнинг лойиҳада кўрсатилганидек сифатли бажарилиши натижасида ер ости сувларининг ўртача сатҳи 1,2 метрдан 2 метргача пасайишига, кучли шўрланган
82,0 гектарга, ўрта шўрланган 521,0 га кам шўрланган ерлар 339,0 га камайишига эришилади.

Тахтакўпир туманида жорий йилда 12 дона ер ости сувлари сатҳини, шўрланиш даражасини ҳамда ер ости сувлари температурасини ўлчайдиган “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш белгиланган бўлиб, айни кунларда қурилиш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Қурилаётган мазкур қурилмаларни тез кунларда марказий базага интеграция қилиш чораларини кўриш вазифаси муҳокама этилди.

Тадбир якунида  тумандаги мелиорация соҳасида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш, “Дайвер” қурилмаларини қуриш ва   интеграция қилиш ишларини назоратга олиш бўйича Тахтакўпир туман мелиоратив бўлими муҳандиси Ж.Сейтов, қурувчи пудрат ташкилот раҳбарлари Р.Эгамбердиев ва Ш.Тажибаевларга объектлардаги ишларни белгиланган муддатларда сифатли бажариш бўйича топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати