Элликқалъа тумани: НАСОС СТАНЦИЯЛАРИ СУҒОРИШ МАВСУМИГА ҚАЙ ДАРАЖАДА ТАЙЁРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ

    Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги Элликқалъа туманида жойлашган “Қилчиноқ ОГ -5 №1” ва “Қилчиноқ ОГ -5 №2” насос станцияларида семинар ўтказилди.

     Семинарда Беруний НС ва ЭБ бошлиғи Ж.Халмуратов Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни насос станцияларидаги амалга ошириладиган тадбирларни муҳокама қилиш белгиланганини таъкидлаб ўтди.

     Таъкидланганидек, “Қичиноқ ОГ-5” насос станцияси 1982 -1996 йилларда ишга туширилган бўлиб , 10 дона  ОГ5/87а русумидаги насос агрегатлари ўрнатилган. Мазкур насослар Элликқалъа ҳамда Беруний туманларидаги 13 минг 500 гектар майдонларидаги қишлок хўжалиги экин майдонларига сув етказади.

     Тадбир иштирокчилари ҳудуддаги иккита насос станциясининг шўр ювиш ва суғориш мавсумига тайёрлиги, мавсумий таъмирлаш ишларининг бориши ва энергия тежамкор ускуналарнинг ўрнатилишини жойига бориб ўрганишди. Ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек, фавқулодда ҳолатларда, ёки ёнғинлар келиб чиққан тақдирда  ишчи-ходимлар бажарадиган вазифалар бўйича амалий машғулотлар ҳам ўтказилди.

       Семинар давомида бошқарма бошлиғининг ўринбосари М.Юсупбаев сув ва электр энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш  борасидаги белгиланган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бу борада ўтган йилда кузатилган хато камчиликларнинг олдини олиш, ходимларнинг навбатчилик вақтида  тўлиқ иш ўрнида ва вазифасига масъулият билан қараши юзасидан топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати