Мўйноқ тумани: СУВ ВА ЭЛЕКТРНИ “ОНЛАЙН” ЎЛЧОВЧИ УСКУНАЛАР ИШЛАШИ НАЗОРАТГА ОЛИНАДИ

         Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Мўйноқ туманида жойлашган “Жалгизтерек-2” насос станциясида амалий семинар ўтказилди. Кўргазмали тарзда ўтказилган тадбирда электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станциялар агрегатларини таъмирлаш, насос станцияларида ёрдамчи хўжаликлар ташкил қилиш ҳамда ҳимоя зоналарида мевали ва манзарали дарахт кўчартларини экиш масалалари муҳокама этилди.

     Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирилининг бош мутахассиси О.Палуанов, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи К.Сарибаевлар сўзга чиқиб, электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станциялар агрегатларини таъмирлаш ҳамда насос станциялар атрофларида ёрдамчи хўжаликни ташкил етиш бўйича тушунтириш берилиб, амалда ошириладиган вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, насос стансияларида ўрнатилган “онлайн” режимида назорат қилиш сув ва электр энергия миқдорини ўлчовчи ускуналарнинг доимий равишда ишлатилишини назорат қилиш бўйича алоҳида топшириқ берилди ва уни назорат қилувчи масъул белгиланди.          

  

                Тадбир давомида Бошқармада ёрдамчи хўжаликларни ташкил қилишга масъул ходими С.Турғалиев “Қўнгирот-Мўйноқ” бўлимида жойлашган барча насос станциялар атрофларида ташкил етилган ёрдамчи хўжаликларда мавжуд ер майдонларидан самарли фойдаланиш мақсадида, эрта пишар картошка ва сабзавот екинларини экишни йўл қўйишни ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирини сифатли ва тизимли ташкил етиш бўйича таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.

            Семинар давомида ҳудуддаги насос станцияларида электр энергияни тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш ҳамда агрегатларни таъмирлаш ишлари бўйича амалга оширилган ишлар жойига чиқиб ўрганилди. Масъуллар насос станцияларида ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши ва уларга ишлаши учун етарлича шароит яратиб бериш бўйича борасида масъул бўлим раҳбарларига топшириқлар беришди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати