РЎЗҒОРГА ЁРДАМ БЎЛАЯПТИ

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимларидаги насос станциялари қошида ташкил қилинган ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган маҳсулотлар йиғиштириб олинмоқда. Ушбу маҳсулотлар ишчи-ходимларни ижтимоий таъминлаш, қўшимча рағбатлантириш мақсадида бепул тарқатиляпти.

Ҳозирги кунда насос станцияларида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларда 2 бош қора мол, 25 бош қўй-эчки, 250 та товуқ, 30 та ўрдак, 6 та ғоз, 10 та курка ва 70 та қуён боқилмоқда.

Насос станциялари атрофидаги майдонларга экилган 2 гектар ошқовоқ, 2 гектар сабзовот, 1 гектар полиз ва 2,2 гектар бошқа экинлардан яхши ҳосил етиштирилди. Айни пайтда иссиқхоналарга помидор, бодринг ва кўкатлар экилиб, парваришланмоқда.

  Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби