Айни кунларда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан вазифалар доирасида механизмларни гуруҳ-гуруҳ қилиб жалб қилиш орқали каналларни тозалаш ишлари ташкил этилмоқда.

Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари жойларга чиқиб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар беришиб куз-қиш тадбирлари доирасида қазиб тозаланадиган 3 та каналларнинг белгиланган қисмларига экскаваторларни жалб қилишмоқда.
Жумладан, бугунги кунда Қораўзак тумани “Есимозек” каналига 8 та, Чимбой туманидаги «Тўрт саға» каналига 5 та, Кегейли туманидаги “Жилўан жап” каналига 3 та экскаватор жалб қилиниб, қазиб тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларидаги каналларни тозалашга 16 та экскаватор жалб этилган ва ишлар қизғин давом этмоқда. Масъуллар жойларда гидроиншоотларни таъмирлаш ҳолати ва ички ариқларни бетонлаш ишлари билан ҳам танишмоқдалар.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати