ВАЗИР ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАРНИ КЎПАЙТИРИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРДИ

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев жойларда сув хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. У дастлаб вазирликнинг Ҳайъат йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан тизим ташкилотларида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш ҳолатига эътибор қаратди.

Вазир Кегейли туманида коллекторда ўрдак боқиш ташкил этилган жойни бориб кўрди. Туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директори Кенесбай Темирхановга бу борадаги ишлар талаб даражаси эмаслигини билдириб, танқид қилди. Сувчи ходимларни ҳар ойда қўшимча рағбатлантириб бориш учун бу каби ўрдакхоналарни кўпайтириш бўйича кўрсатма берди.

Шу ерда Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Кегейли тумани ҳокими А.Камалов билан ҳам учрашди. Учрашувда сув хўжалиги, шу жумладан, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бўйича амалга ошириладиган ишларни ҳам муҳокама этиб олдилар.  

Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа туманларида ҳам бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати