Бўзатов тумани “ҚАРЛИБАЙ” НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Бўзатов туманида жойлашган “Қарлибай” насос станциясида “Электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станцияларни таъмирлаш”  бўйича амалий семинар ўтказилди.

Унда “Бўзатов-Чимбой” бўлими бошлиғи ҳамда насос станциялар бошлиқлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Семинарда насос станцияларда электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш, насос агрегатлари таъмирини ўз вақтида олиб бориш, ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши тавсиялар берилди. Шунингдек, уларга шароит яратиб бериш ва ёрдамчи хўжаликларида тўқсонбости экинларини экиш ҳамда 2023 йил якунига қадар мевали, манзарали ва бошқа турдаги дарахт кўчатларини экиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, масъулларга топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати