Ҳосил байрамида бош полвонга автомобиль совға қилинди

___Нукус шаҳридаги “Отчопар” майдонида “Қишлоқ хўжалиги ходилари куни”, қорақалпоғистонлик миришкор-деҳқонларнинг ҳосил байрами нишонланди.

___Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камолов халқимизни, деҳқонларимизни байрам билан табриклади.

___Табрикда таъкидланганидек, жорий йил кузатилган сув танқислиги деҳқонларимизни яна бир бор синовдан ўтказди. Ҳақиқатан ҳам жорий қишлоқ хўжалиги йили оғир келди. Бу соҳада ҳал қилувчи омил саналган сув миқдорининг нисбатан кам бўлгани табиий равишда қийинчиликларни юзага келтирди. Шунга қарамасдан азамат фермерлар, чорвадорлар, жамики миришкор деҳқонлар қаторида ирригатор-мелиораторлар ҳам қаҳрамонлик намуналарини кўрсатгани алоҳида эътироф этилди.

___Байрам шодёналари бўлиб ўтаётган ҳудудда ҳар бир шаҳар ва туманлар, вазирликларнинг  алоҳида “Қорауй”лар тикланиб, қишлоқ хўжалиги ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил қилинган.

___Байрамнинг асосий томоша майдонида арқон тортиш, қўчқорлар уруши, от чопиш, палвонлар кураши каби миллий мусобақалар намойиши бўлиб ўтди.

___Арқон тортишувда Чимбой тумани вакиллари 1-ўринни қўлга киритди.

___Кураш мусобақасида шуманайлик Мийирбек ва Зарапатдин палвонлар ўзаро куч синашди. Унда Турдимуратов Зарапатдин палвоннинг қўли устун келиб, бош байроқ “Gentra” автомобили билан мукофотланди.

___Шундан сўнг чавондозларга навбат берилди. Улар отчопар майдонини 5,7,10 айланиш бўйича куч синашди. 10-айланишда тошкентлик чавондоз ғолиб чиқиб, унга ҳам бош байроқ “Gentra” автомобили берилди.

___Тадбир давомида қорақалпоқ чавондозларининг отлар иштирокидаги бир неча миллий мусобақалари ўтказилди. Улардан бирида от чоптириб келиб, ерга қўйилган кичкина қопчани илиб олиш керак бўлади. “Танга олиш” деб номланган ушбу мусобақада қораўзаклик Нажматдин Утевлиев ва Ихтияр Жумамуратовлар ғолиб бўлди. Яна миллий мусобақаларда бири “Қиз қувламоқ” мусобақаси ҳам ўтказилди.  Ундан қиз от миниб қожади йигит, отда етиб олиб жиловни ўзига олиши керак бўлади. Бу мусобақада бир неча жуфтликлар орасидан Халбаева Наргиза ва Пирназаров Давлетбайлар энг яхши иштирокчилар орасидан жой олди.

___Тадбирда шу кунги барча мусобақаларда иштирок қилиб ғолибликни қўлга киритганларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби