Қорақалпоғистон: Ёрдамчи хўжаликларни ўрганиш давом этмоқда

      Олдин хабар қилганимиздек, Қорақалпоғистондаги сув хўжалиги ташкилотларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш борасидаги ишларни ўрганишни давом қилдирмоқдамиз. Бу галги манзилимиз, Ўзбекистан Ресрубликаси Сув хўжалиги вазирлигига қарашли Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар бошқармасининг ҳудудий участкалари бўлди.

      Бошқарма масъуллари берган маълумотга кўра, ишчи-ходимларни ижтимоий таъминлаш ва қўшимча рағбатлантириш мақсадида  5 та ҳудудий бўлимларга қарашли ҳимоя зоналаридаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш  мақсадида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилган. Шунингдек, “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида мавжуд ер майдонларига ҳамда сув хўжалиги объектлари атрофларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида ҳар хил турдаги мевали ва манзарали кўчат дарахтлари экилган.

      – “Яшил макон” дастури бўйича ўтган экиш мавсумида 14 минг 807 туп дарахт кўчатлари экология платформасига киритилди, дейди  Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар бошқармаси масъул ходими Мадат Худойбергенов. – Ҳудудий бўлимларда ташкил қилинган ёрдамчи хўжаликларда 12 та қора мол,   35 та қуй , 40 та эчки, 50 курка, 342 товуқ, 50 та ўрдак ва 60 та қуёнлар боқилмоқда. Албатта, ёрдамчи хўжаликларда боқилаётган ушбу чорва ҳамда паррандалар ишчи-ходимларни қўшимча рағбатлантириб бориш  имконини яратмоқда.

        Шунингдек, ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида,   21 гектар майдонда куз мавсумида тўқсонбости экинлар, хусусан, саримсоқпиёз, пиёз экилган бўлса,  Элликқалъа ҳудудий бўлим участкасида 2 сотих майдонда лимонария ташкил этилган. Беруний бўлимида жойлашган ёрдамчи хўжаликнинг   3 гектар майдонида ғалла экилиб парваришланмоқда.

      Биз, ўрганишларимиз давомида Бошқарманинг Элликқалъа бўлимидаги ишларни кўриб, ҳақиқаттан ҳам ёрдамчи хўжаликни самарали ташкил этишга ҳаракат қилинаётганига гувоҳ бўлдик. Ўйлаймизки, бу ҳақдаги видеолавҳамизни томоша қилгач, Қорақалпоғистондаги бошқа сув хўжалиги ташкилотлари ҳам ёрдамчи хўжаликларни ташкил этишга жиддий эътибор қаратишни бошлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати