Юртимизда “Инсон қадри учун” тамоили асосида амалга оширилаётган ишлар Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги тадбирларда ҳам ёққол кўринмоқда. Вазирликнинг ўтган Ҳайъат йиғилишида тизимдаги раҳбарларнинг фаолиятига сув хўжалиги ташкилотларида ёрдамчи хўжаликлар, қўл остидаги сувчиларни қўшимча рағбатлантириш ишларини ташкил қилганига қараб баҳоланиши таъкидланган эди.

Хўжайли туманидаги “Сувчилар боғи”да сув хўжалиги ташкилотларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил қилиш, ишчи-ходимларни қўшимча рағбатлантиришни ташкил қилиш масалаларини муҳокама этиш юзасидан кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бўлим бошлиғи, республикага бириктирилган вакил Н.Атақулов ва Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирнинг биринчи ўринбосари А.Уразимбетовлар сув хўжалиги ташкилотларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил қилишнинг аҳамияти ва қуйи тизимда ишловчи сувчиларни қўшимча рағбатлантириш бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида гапириб ўтдилар.

Ирригация тизими бошқармалари, туман ирригация ва мелиорация бўлимлари ҳамда насос станциялари раҳбарлари иштирок қилган семинарда барча ташкилотларда шу каби ёрдамчи хўжаликлар ташкил қилиб, унда парранда, ўрдак ва балиқ боқишни ташкил қилиш юзасидан топшириқлар берилди.

Тадбир иштирокчилари “Сувчилар боғи” атрофида ишчи ходимларни қўшимча даромадли қилиш учун ташкил қилинган товуқхона ва боғ атрофидан оқиб ўтувчи коллекторда ўрдак боқиш учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

-Боғ ёнидаги коллекторда 300 бош ўрдак боқишни ташкил қилиш бўйича бизнес режа ишлаб чиқилди, дейди Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Кенес оға Сарибаев . – Мазкур режага кўра, дастлаб ўрдакхона қуриш учун металл профил, сетка ва бошқа қурилиш материллари учун 6 миллионга яқин маблағ сарфланиб, қурилиш ишлари ишчиларимиз томонидан амалга оширилди. Йигирма минг сўмдан ўрдаклар сотиб олинди.


Қурилишни ўзимизни ишчилар қургани ва парвариши ҳам ишчиларнинг ўзлари ва озуқаси ҳам ўзимиздан бўлгани мазкур ишларимиздан даромад олиш имконини оширмоқда. Негаки, мана шу боғ қатор ораларига ва бошқа ҳимоя зоналаримизда етиштирилган донлар ушбу ўрдак ва товуқларга озуқа бўлаётир. 2 ой давомида боқилган ҳар бир ўрдак 4-5 кг гўшт берганда мана шу ишни ташкил қилиш орқасидан 40-50 миллион қўшимча даромад олиш имконияти яратилмоқда. Биз ўрдаклар бош сонини кўпайтириш ва бу каби ёрдамчи хўжаликни бошқа туманлардаги ер участкаларимизда ҳам ташкил қилиш бўйича вазифаларни белгилаб олдик.

Семинарда ёрдамчи хўжаликлар атрофида мевали ва манзарали дарахт кзчатларини экиш бўйича ҳам вазифалар белгиланди. Шунингдек, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида тадбир иштирокчилари ушбу сувчилар боғига мевали дарахт кўчатларини экдилар.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби