___ Қораўзак туманидаги “Мирзатерек” насос станциясида сув хўжалиги тизимидаги насос станцияларини давлат-хусусий шерикшиликка ўтказиш юзасидан семинар бўлиб ўтди.
___ Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари ва насос станцияларини хусусий-шериклик асосида олишга қизиқиш билдирган фермерлар иштирок қилди.
___ Ҳудудларда ўтказилаётган семинарларда насос станцияларини хусусий секторга беришнинг аҳамияти кенг тушунтирилмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Давлат-хусусий шерикшиликни равожлантириш ва жорий этиш сектори катта муҳандиси Т.Қарлибаев. – Шунингдек, хусусий шерикларнинг мажбуриятлари, хусусан, белгиланган инвестиция шартларига мувофиқ насос агригатларини янгисига алмаштириш, қуёш панелларини, онлайн сув ўлчаш қурилмаларини ўрнатиш ва насос станциялари ходимларига шарт-шароитлар яратиш мақсадида янгидан уй-жойлар қуриш ва мавжудларини қайта реконструкция қилиш кераклиги айтиб ўтилмоқда.

___ Маълумот учун: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жорий йилда жами 25 та насос станцияларини давлат хусусий шерикчилиги асосида олишга тадбиркор ва фермер хўжаликлари толмнидан қизиқиш билдирилган. Ҳозирги кунда мазкур шериклар билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Уларнинг 4 таси Қораўзак туманида жойлашган насос станцияларидир.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати