Бугун – нима учун энергетиклар куни нишонланишини биласизми?

___22 декабрь – энг қисқа кун ва энг узун тун бўладиган сана. Бу санада сайёрамизнинг бош энергетиги – Қуёшдан бизга энг кам миқдорда ёруғлик ва иссиқлик етиб келади.

___Шу боис энергетика истеъмоли энг кўп бўладиган ушбу кун  энергетиклар касб байрами сифатида нишонланади. Маълумотларга кўра, ушбу сана энергетиклар орасида 1980 йилдан буён нишонланиб келинмоқда.

___Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги  Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг асосий иш фаолияти ҳам электр энергияси билан боғлиқ. Бугунги кунда Бошқарманинг насос станциялари ва қудиқлардан фойдаланиш секторида 52 нафар ходимлар ўз иш фаолиятларини олиб бормоқда. Улар 9 та подстанция, 84 та трансформатор пунктларини ва 219 та насос станцияларнинг электр асбоб ускуналарини  доимий ишлаб туришини таъминлашга масъул бўлган энергетиклар ҳисобланади.

___-Насос станцияларида сарфланаётган электр энергия миқдорларини қисқартишиш ва иқтисод қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Насос станциялари ва қудуқлардан фойдаланиш сектори бошлиғи Рустем Пайзуллаев. Жумладан, 8 дона насос, 8 дона электродвигателар, 20 дона конденсатор ва 2 дона плавный пуск, 1 дона қуёш батареяси ўрнатиш, 300 метр ҳар-хил турдаги кабеллар ва 200 дона светодиёд лампаларни алмаштирилиши ҳисобидан 561 минг.кВт электр энергиясини иқтисод қилинишига эришилди.

___Сув хўжалиги тизимида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, тежамкор технологияларни кенг қўллаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларга ҳисса қўшиб келаётган энергетикларни бугунги сана, норасмий бўлса ҳам касб байрамлари билан табриклаймиз.

___Маълумот учун: Мамлакатимизда 22 декабрь – расман энергетика тизими ходимларининг касб байрами сифатида эълон қилинмаган. Лекин, шу санага яқин ОАВ да энерготизим корхоналари фаолиятига оид чиқишлар қилиниши, фахрий унвонлар ҳам берилиши ҳақида маълумотлар бор. Жамоавий мурожаатларни қабул қилувчи meningfikrim.uz сайтида ҳам энергетиклар касб байрами кунини белгилаш бўйича мурожаат қилинган, лекин ҳозирча бу сана расман эълон қилинмаган.

 

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби