Тахиятош тумани: НАСОС СТАНЦИЯЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

      Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 декабрдаги режа кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ҳафталик графикда жума кунга белгилаб берилган масалаларни муҳокама этиш юзасидан Тахиатош туманидаги “Кенегес” насос станциясида семинар  ўтказилди.

     Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъулллари ҳамда бошқарманинг Тахиатош-Хўжайли бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари ва ишчи-ходимлари иштирок этдилар.

     Тадбирда Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи К.Сарибаев кун тартибидаги масала, яъни электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва насос станциялари агрегатларини сифатли таъмирлаш борасидаги ишларнинг долзарблиги ва айни кунларда амалга ошириладиган тадбирларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, Бошқарма раҳбари масъул ходимларнинг бу борада ишлари юзасидан ҳисоботларини эшитиб, вазифалар муҳокама этилди.

     -Кейинги 3 йилликда электр  энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирлари доирасида Тахиятош туманида жойлашган насос станцияларига ҳам бир қатор янги ускуналар ўрнатилди, – дейди Бошқарманинг энергетика бўлими бошлиғи Ж.Толеубаев.  – Туманда 5 та насос станциялари ва уларга бириктирилган 17 та насос агрегатлари бўлиб, ҳозирги кунгача 5 дона янги насос, 8 дона электродвигател, 7 дона конденсатор, 1 дона қуёш батереяси ва 30 дона светодиод лампалари ўрнатилди. Ушбу тадбирлар ва берилган топшириқлар ижроси натижасида 350 минг кВт электр энергияси иқтисод қилинишига эришилди. Бу борадаги ишлар 2024 йилда ҳам давом қилидирилиши белгиланган. Бошқарма томонидан 7 дона янги насос, 6 дона электродвигател, 20 дона конденсатор, 1 дона частота ўзгартирувчи қурилма, 2 дона қуёш батереяси ва 130 дона светодиод лампаларини ўрнатиш режалаштирилган. Агарда мазкур ишлар ўз вақтида амалга оширилса, 1 052 минг кВт электр энергияси иқтисод қилиниши прогноз қилин бўлиб, бугунгидек семинарларда вазифалар белгилаб олинмоқда.

     Тадбир давомида куз-қиш мавсумда насос станцияларни таъмирлаш борасидаги ишлар ҳам таҳлил қилиниб, жойига бориб ўрганилди. Тахиатош-Хужайли бўлими ҳисобидаги таъмирланиши белгиланган 5 та насос агрегатлари тўлиқ таъмирлангани айтиб ўтди.

     Шунингдек, Бошқарма бошлиғи томонидан барча  насос станциялари атрофларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш ҳамда чорва моллари, парранда ва қуёнларни боқиш ва мавжуд ер майдонларидан самарли фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги экинларини экишни йўлга қўйиш, дарахт кўчатларини экиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилиниб, масъулларга топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати