___ Қонликўл туманидаги Азамат насос станциясида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда тизим ташкилотлари масъуллари иштирокида ўтказилган семинарда сув хўжалиги ташкилотлари зиммасига юклатилган қора ва рангли металл парчаларини ўз вақтида йиғиб-топшириш бўйича вазифалар тушунтирилди.

___ -Метал топшириш бўйича белгиланган режани ҳар ҳафта тизим ташкилотлари масъулларига жойига борган ҳолда тушунтиришга ҳаракат қилмоқдамиз, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Механизация бўлими бошлиғи Сагидулла Сержанов. Шунинг натижаси бўлса керак, ўтган бир ҳафта давомида 10,57 тонна металл парчаларини йиғиб топширишга эришдик. Шу билан жами 206,5 тонна топшириб бу болрадаги режамиз 63,3 фоизга бажарилди. Албатта, бу режага нисбатан кам шу боиз барча тизим ташкилотлари масъулларига тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз.

___ Семинарда металл парчаларини йиғиб топшришда сусткашликка йўл қўяётган ташкилотлар раҳбарларига белгиланган режаларни бажариш бўйича топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати