Коррупцияга қарши ички назорат тизимига маъсул ходим бириктирилди

    Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Коррупцияга қарши курашиш” бўлими етакчи мутахассислари Қорақалпоғистондаги сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари билан учрашиб, «Биз коррупцияга қаршимиз» мавзусида тушунтириш ва тарғибот тадбирларини олиб бордилар.

      Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Коррупцияга қарши курашиш” бўлими етакчи мутахассислари Қорақалпоғистондаги сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари билан учрашиб, «Биз коррупцияга қаршимиз» мавзусида тушунтириш ва тарғибот тадбирларини олиб бордилар.

      Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг  мажлислар залида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистонда хизмат сафарида бўлган “Коррупцияга қарши курашиш” бўлими етакчи мутахассислари “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида бу каби тадбирларни ўтказишдан кўзланган мақсад бўйича алоҳида тушунтириб ўтдилар.

      Йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Мафаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунларининг мазмун моҳияти кенг тушунтирилиб, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги бўйича батафсил маълумот берилди.

      Тадбирда Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи К.Сарыбаев ҳам сўз олиб, “Коррупцияга қарши курашиш” жамият ва соҳа ривожи учун қай даражада муҳим эканлигини, бу борада бошқарма ва унинг ҳудудлардаги ходимлар зиммасидаги вазифалар тўхталиб ўтди.  

      Мажилисда Бошқармада Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш, ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, Коррупцияга қарши тамойиллари ва талабларига риоя қилиш масалалари муҳокама этилиб, бу бўйича тренинглар ўтказилиши белгиланди.  Шунингдек, мажлисда Бошқарманинг автотранспорт таминоти, техник ва хизмат кўрсатиш ва тамирлаш бўйича бош мутахассиси К.Юсупов Коррупцияга қарши ички назорат тизимига маъсул ходим этиб бириктирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати