Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳафталик режа графикда белгиланган вазифалар доирасида сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция ишларини муҳокама этиш ҳамда келгуси вазифаларни белгилаб олиш юзасидан Қўнғирот ва Муйноқ туманлараро “Таллиқ” каналини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.

Ҳукуматимизнинг тегишли қарор ва дастурлари асосида “Таллиқ” каналини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўрганишда маълумот берилишича, 2024 йил давомида “Таллиқ” каналининг 38,0 километр қисмида реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланган. Ҳозирги кунда ҳудуларга сув етказиш масласининг долзарблигидан келиб чиқиб, энг аввало каналнинг қуйи қисмида қазиш олиб борилган. Эндиликда қирғоқларида лойиҳа асосида тупроқ ишлари ҳамда белгиланган гироиншоотларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилади. Айни вақтда мазкур объектда 15 дона махсус техникалар ҳамда 20 нафар ишчи-ходимлар иш олиб бормоқда.
Ўрганиш давомида «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» давлат муассасаси маъсуллари томонидан пудратчи ташкилот “Кунградмахсуспудрат” МЧЖ маъсули ва ишчи ходимларига “Таллиқ” каналининг реконструкция ишларини жадаллаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
“Таллиқ” каналида реконструкция ишлари амалга оширилганидан сўнг каналнинг сув ўтказиш қобилияти секундига 30 метр кубга етказилади. Натижада Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудидаги жами 4 минг 550 гектар экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати