Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан мунтазам равишда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фермер, дехқон хўжаликлари, кластер корхоналари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари учун сув хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва уларга қаратилган ўзгаришларни тушунтириш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, сувдан оқилона фойдаланиш ва истеъмолида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш борасида 2024 йилнинг бошидан буён ўтказилган назорат тадбирларида 720 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан белгиланган меъёр-талаблар асосида қонуний чоралар кўрилди. Тизимдаги ташкилотлар, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарларига огоҳлантириш ва ёзма кўрсатмалар мунтазам берилиб келинмоқда.
Жойларда сувнинг аҳамияти ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича семинарлар ва “Сув ҳаёт манбаи” тамойилига амал қилишга чорловчи, тириклик манбаи бўлган сув-бебаҳо гавҳар эканлигини тарғиб этадиган тадбирлар ҳамда давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси