Тахиатош тумани: СУВДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ГИДРОИНШООТ СОЗ БЎЛИШИ ЗАРУР

      Тахиатош туманида сувдан самарали фойдаланиш, гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш масаласи юзасидан туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида тушунтириш ва ўрганиш тадбирлари ўтказилди.

      Дастлаб, “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Корақолпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўгрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 cентябрдаги 500-сонли қарорининг мазмун моҳияти “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ходимларига тушунтирилди. Шу билан бирга амалдаги тартиб-қоидалар юзасидан ходимлар билан қисқа суҳбатлар ўтказилди ҳамда мазкур ҳужжатларда белгиланган қоидаларни каналлардаги гидроиншоотлар билан ишлаётган барча ходимларга етказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

      Шундан сўнг Тахиатош тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ходимлари ҳамроҳлигида “Кенегес” каналининг сув тақсимлаш иншоотлари ўрганилди. Ўрганиш давомида мазкур каналнинг ПК-67+00 даги сув тақсимлаш иншоотининг 4 дона шити (затвори) таъмирлаш ва ва иншоот олдини лойқадан тозалаш зарурлиги аниқланди. Сувдан самарали фойдаланиш учун гидроиншоотлар соз ва каналлар лойқадан тозаланган бўлиши зарур, албатта. Тадбир давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати