бугунги даврнинг муҳим талаби

___ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раси томонидан 2023 йил 14 июнда тасдиқланган Медиа-тадбирлар режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида “Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бугунги даврнинг муҳим талаби” мавзусида бу борада амалга оширилаётган ишлар билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа-тур ташкил қилинди.

___ Тадбирда марказий ва маҳаллий нашрлар, марказий телеканалларнинг республикадаги вакиллари, Қорақалпоғистон теле ва радио каналлари вакиллари ҳамда ҳудуддаги кластер ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок қилди.
___ Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Хўжайли тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда ОАВ вакиллари дастлаб, тумандаги “Midasiatex Cluster» МЧЖ пахта кластерининг далаларида жорий қилинган сув тежовчи технологиялар билан яқиндан танишдилар.

___ Мазкур кластер раҳбари Канияз Аташев тадбир иштирокчиларига сув тежовчи технологиясини ўтган йилдан бошлаб жорий қилишни бошлагани ва ҳосилдорликни оширишга эришилгач, жорий йил тежамкор технологияларнинг яна бир неча усулларини тажриба қилиб кўраётгани ҳақида кенг турда маълумотлар берди. Хусусан, пахтачиликнинг илғор технологияларидан бири кўчатни плёнка остида етиштириб, чигит экилган пайтда бир йўла плёнка ва томчилатиб суғоришнинг шлангларини тўшаш орқали пахта ҳосилини етиштиришдаги тежаладиган ресурслар ҳақида гапириб берди.

___ Жумладан, пахта етиштиришда яна бир тажриба – пахта даласига майдаланган ўсимлик қолдиқларини биогумис билан аралаштирилган ҳолатда ғўза жўяларига тўшаш орқали намликни сақлаш, сувга бўлган талабни камайтириш ҳақида дала мойдонига бориб маълумотлар берилди. Таъкидланишича, мазкур технология орқали ҳосил етиштирилганида, яъни ўсимлик қолдиқлари ҳар хил микдорда мульча сифатида тўшалганда анъанавий усулга нисбатан мавсумий сув микдори 12,2-16,4 мм/га гача, умумий сув истеъмол микдори 9,4-10,8 мм/га гача, 1 тонна ҳосил учун сарфланадиган сув микдори 19,5-20,9 мм/га гача кам сарфланиши тадқиқотларда аниқланган.


___ Медиа-тур иштирокчилари Хўжайли тумани, «Саманкол» ОФЙ ҳудудидаги “Сауда Орайы” МЧЖ балиқчиликни ривожлантириш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишдилар.

___ -Аҳолининг балиқ маҳсулотига бўлган талабининг юқорилигини ҳисобга олиб, балиқ ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга киришганмиз, – дейди “Сауда Орайы” МЧЖ раҳбари Зарипбай Бекимбетов. – Маълумки, бир пайтлар Орол денгизи ва Қорақалпоғистондаги табиий кўлларнинг балиқлари нафақат мамлакатимиз, балки, дунёдаги ўнлаб давлатларга экспорт қилинган. Минтақадаги сув танқислиги туфайли ҳудуддаги табиий кўлларда балиқ етиштириш тармоғи инқирозга юз тутгани ва балиқ етиштиришда интенсив усуллардан фойдаланиш зарурати юзага келган эди. Шу боис биз ушбу ҳудуддаги фойдалаилмаётган 5 гектар майдонда сунъий кўл барпо этиб, маҳаллий бозор учун балиқ маҳсулотларини етиштиришни йўлга қўйдик. Лойиҳанинг умумий қиймати 4,4 млрд. сўмни ташкил қиладиган лойиҳанинг ишга қўшишда 3,4 млрд. сўм банк кредит маблағларидан фойдаландик.
___ Айни вақтда сунъий кўлимизда балиқнинг сазан, оқ амур, дўнгпешона каби турлари турли хил ҳажмларда парваришланмоқда. Негаки, асосан ички бозорга мўлжалланган товар балиқлар етиштираётганимиз учун бизда ҳар доим маҳсулот бўлади. беш нафар ишчи ходимларимиз уларни озиқлантириш ва парваришлар билан банд. Тармоғимизни янада кенгайтириш учун қўшимча лоҳилар устида изланмоқдамиз. Эътиборлиси, замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур сунъий кўлда кам сув билан кўпроқ балиқ етиштириш йўлга қўйилган.

___ Медиа-тур тадбири давомида Сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича тавсиялар бўйича тайёрланган тарқатма материал ва буклетлар тарқатилди. Шунингдек, ёмғирлатиб суғориш, экин майдонларини лазерли ускуналар ёрдамида текислаб сув тежовчи технологиялардан самарали фойдаланаётган бир гуруҳ фермерлар ўзларининг тажрибалари ва эришилган натижалари ҳақида оммавий ахборот воситаларига вакилларига маълумотлар беришди.

Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби