Олдин хабар берганимиздек, 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев «Камбағаллиқдан фаровонлик сари» дастурининг ижросини таъминлаш, яъни Қорақалпоғистондаги маҳалла ва овулларидаги томорқа майдонларига сув етказиш масаласини кенг муҳокама этиб, масъулларга тегишли топшириқлар берган эдилар.

Бугунги кунда Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрдаги «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида барча туманларда канал ва ариқларни тозалаш, бетонланадиган қисмларининг лойиҳалари тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шуманай туманидаги “Тиленбай жап” канали “Қўнғирот махсус пудрат” МЧЖ томонидан қазиб тозаланмоқда. Шунингдек, тумандаги “Деҳқонобод” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Лақали” канали ҳам экскаватор жалб қилиниб қазиш ишлари бошланди.
Қўнғирот туманидаги “”Кокдарья” ОФЙ ҳудудидаги “Максым жап” ички канали қазилмоқда.
Кегейли туманидаги “Жанабазар”, Чимбой туманининг “Бахытлы” овул фуқаролари йиғинларидаги ички каналларни қазиб тозалаш ишлари бошланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев ҳар бир кун охирига бориб “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида туманларда амалга оширилган ишларни муҳокама этиб бормоқда. Ушбу муҳокамаларда ишни тўғри ташкил эта олмаган туман масъуллар қаттиқ танқид қилиниб, дастур доирасидаги ишлар ҳар куни мониторинг қилиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати