СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ АМУДАРЁ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида оммавий сайёр қабул ўтказди.


    Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Ш.Тешаев, Амударё тумани ҳокими С.Хожаметов, Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири Б.Юсупов, республикадан ташриф буюрган сув хўжалиги масъуллари, фермер ва бошқа сув истеъмолчилари иштирок этди.


Сув хўжалиги вазири дастлаб мамлакатимиз сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Давлатимиз раҳбари томонидан соҳани янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. 

          Шунингдек, Қорақалпоғистонда, хусусан, Амударё туманида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мўл ҳосил олиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.


 

Шундан сўнг тадбир очиқ мулоқот тарзида давом эттирилиб, мурожаатлар тингланди.


Қабулда ҳудуддаги фермер хўжалиги раҳбарлари, тадбиркорлар ва маҳалла фаолларидан жами ўндан ортиқ мурожаат қилинган бўлса, барчасига Вазир томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди ҳамда уларнинг кўпчилиги жойида ҳал этилди. Шунингдек, ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар жойига чиққан ҳолда қўшимча ўрганиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири Б.Юсупов, Амударё туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директори Б.Давековга топшириқлар берилди.


     Шу билан бирга сув хўжалиги ходимларига қилган мурожаатлари ижобий ҳал бўлганини миннатдор бўлган иштирокчилар ҳам сувчилар жамоасига ўзларининг миннатдорликларини билдириб ўтишди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати