Бўзатов туманида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, коллекторга қурилаётган темир бетон кўприкнинг реконструкция ишларини тезлаштириш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси “КС-1” тизими бошлиғи Д.Утениязов ва Мелиоратив экспедициясининг тумандаги масъуллари иштирок қилди.
Семинар иштирокчилари дастлаб тумандаги мелиоратив объектларида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 декабрдаги “Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4912-сонли қарорида 2023 йилда Бўзатов туманида “КС-1”коллекторининг ПК 691+00 да жойлашган темир бетон кўприкни реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш белгиланган. Ҳозирги кунда мазкур коллектордаги темир бетон кўприкни реконструкция қилиш ишлари «Romitan trans yo’l qurilish» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.
Ушбу кўприк қурилиши якунига етказилгач, ҳудуддаги “Кўк-сув” ОФЙ ва “Қазанкеткен” ОФЙ ҳудудлари ўртасида транспорт қатнови яхшиланади.
Бўзатов туманидаги “КС-1”коллекторинингумумий узинлиги 18,4 километрни ташкил қилиб, ушбу мелиорация тармоғи ҳудуддаги 2 511 гектар майдонининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарор сақлашга хизмат қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати