ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

___Бугун, 26 январь куни қорақалпоғистонлик сувчилар жамоаси оғир жудоликка учради. Кўп йиллар Бўзатов туманида сув хўжалиги ташкилотининг турли лавозимларида самарали меҳнат қилган, ҳозирги кунда туман ирригация бўлимига раҳбарлик қилиб келаётган Артиқов Жангабай Узакович оламдан ўтди.

___Жангабай Артиқов 1961 йил Кегейли туманида туғилган. 1988 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган.

___У меҳнат фаолиятини 1976 йилда Кегейли туманидаги хўжаликда оддий ишчи лавозимидан бошлаган бўлса, 1988 йил ўқув юртини битириб, олий маълумотли муҳандис-гидротехник сифатида бир қатор масъулиятли лавозимларда ишлади. Жумладан, 1988-1989 йилларда Бўзатов тумани сув хўжалиги бошқармаси муҳандиси, 1989-1990 йилларда Бўзатов тумани РПРЭО муҳандиси, бош мутахассиси, 1994-1998 йилларда Бўзатов ПМК бош муҳандиси, қурилиш участкаси бошлиғи, 1999-2000 йиллар Бўзатов тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари, 2000-2019 йилларда Кегейли тумани Эркиндарё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директори лавозимларида самарали фаолият олиб борган бўлса, 2019 йилдан ҳозирги кунгача Бўзатов тумани ирригация бўлимига раҳбарлик қилиб келаётган эди. 

___Артиқов Жангабай Узаковичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги жамоаси