Нукус туманидаги “Кегейли-2” насос станциясида сув хўжалигида электр энергиядан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станциялари агрегатларини таъмирлаш ҳамда ёрдамчи хўжаликни ташкил қилиш орқали сувчиларни қўшимча рағбатлантириш масалалари муҳокама этилди.

Кўргазмали семинар тарзида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан республикага бириктирилган вакил Н.Атакулов, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Т. Мадиреймов, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи К.Сарибаев, Нукус-Кегайли бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари ва ишчи-ходимлари иштирок этди.

Семинар аввалида Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари жума кунга белгиланган масалаларни кенг муҳокама қилдилар ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Тадбирда Бошқарма бошлиғи К.Сарибаев 2024 йилда насос станцияларига 7 дона янги насос, 6 дона электродвигател, 1 дона конденсатор, 1 дона частота ўзгартирувчи қурилма, 2 дона қуёш батереяси ва 130 дона светодиод лампаларини ўрнатиш белгилангани ва натижада 1 280 минг кВт электр энергияси иқтисод қилиш режалаштирилгани ҳақида ахборот берди.
Таъкидланганидек, 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумда насос станцияларни таъмирлаш бўйича Нукус-Кегейли бўлимида жойлашган 24 та насос агрегатлари таъмирлаш режалаштрилган. Бугунги кунгача уларнинг 15 та агрегатлар тўлиқ таъмирланди.

Семинар давомида ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама этилди. Бу борада “Кегайли-2” насос станциясида қуёнчилик ташкил этилган бўлиб, хозирги кунда 15 та қуёнлар боқилаётганлиги ва Нукус-Кегейли бўлимидаги барча насос станциялар атрофларида чорва молларини боқиш ва мавжуд ер майдонларидан самарли фойдаланиб қишлоқ хўжалиги экинларини экишни йўл қўйиш таклифи билдирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати