___ Тахтакўпир туманида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, сув хўжалигидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга бағишланган кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди.

___ Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари, туман ирригация бўлими бошлиқлари, пудратчи ташкилотлар, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок қилди.

___ Тадбирда таъкидланганидек, республиканинг шимолидаги энг чекки ҳудуд ҳисобланган Тахтакўпирнинг “Белтов” овулида қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда фойдаланилиб келинган сой кейинги йилларда деярли қуриб қолган ва ҳудуднинг сув таъминоти оғирлашган эди.

Ҳудудда олиб борилган бунёдкорлик ишлар доирасида сойда ва унга сув етказувчи ирригация тармоқларида ҳам кенг кўламли қурилиш-тиклаш тадбирлари амалга оширилди. Бунинг учун барча куч ва имкониятлар ишга солиниб, махсус техникалар сафарбар этилди. Натижада туманда фойдаланишдан чиқиб кетган 2 минг гектар экин майдонлари жорий мавсумда экишга тайёрланди. Ҳудуддаги экин майдонларига томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилди. Вегетация даврида қишлоқ хўжалиги экинларини кафолатли сув билан таъминлаш мақсадида ҳудудда 12 та ҳовуз ва сув сақлагичлар қазилди ва ҳозир томчилатиб суғориш жорий қилинган майдонлар ушбу ҳовузлардаги сувдан фойдаланиб суғориш ишларини амалга ошрадилар.
___ Семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги “Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти” директори А.Уразкелдиев, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот ресурс ва таҳлил маркази бўлим бошлиғи, ишчи гуруҳ аъзоси Н.Атакуловлар сўзга чиқиб, сув тежовчи технологиларини жорий қилиш ишлари тартиби, авзалликлари, ҳуқумат томонидан ажратиладиган субсидия бўйича Президент қарори асосида Оролбўйи ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларига берилган имтиёзлар, ҳосилдорликни ошириш умуман олганда эришиладиган натижалар ҳақида мисоллар асосида тавсиялар берилди.

___ Шунингдек, туман ҳокимлари ва уларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида, ҳудудларда сув тежовчи технологияларни жорий қилишни кўпайтириш, туман ирригация бўлими қошида ташкил қилинган “Махсус хизмат” бўлимиларнинг фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва олинган сувнинг ҳисоб-китобини тўғри ташкил қилиш мақсадида кўрсатилган хизматлар учун маблағ ундириш масалалалари ҳам муҳокама этилди.

___ Семинар иштирокчилари сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва бошқа масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга олимлар ва сув хўжалиги масъулларидан атрофлича жавоблар олишди.
___ Маълумот учун: Тахтакўпир туманида ҳозирги кунгача режалаштирилган 300 гектар майдонда томчилатиб суғориш тухнологияси жорий қилинди. Бу борадаги ишлар давом қилдирилиб, сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонларни 1000 гектарга етказиш бўйича ишлар давом қилмоқда.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби