Байрам совғалари топширилди

      Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларидаги марказий ҳиёбонлар, йирик корхона-ташкилотлар Янги йил арчалари безатилди. Кўчаларда, бозорларда, қўйингки, барча жойларда байрам нафаси сезилмоқда.

     Шу жумладан, сув хўжалиги ташкилотлари маъмурий бинолари фаеларида ҳам  Янги йил арчалари безатилиб, қиш мавсумидаги юмушлар, кундалик йиғилишларга тайёргарлик кўриш билан югур-югур қилиб юрган сув хўжалиги ходимларига байрамона кайфият, кўтаринкилик улашиш мақсадида байрам совғалари улашиш тадбирлари бошланди.

    Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев вазирлик аппаратида фаолият олиб бораётган ходимларни кириб келаётган Янги йил билан табриклади ва ходимларга байрам совғалари топширилди.

    Шунингдек, вазирликнинг Касаба уюшмаси раиси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги раҳбариятининг фарзандлари учун ширинликлар, байрам совғаси берилди.

    Айни кунларда барча ҳудудлардаги сув хўжалиги тизим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимларга байрам муносабати ёрдамчи хўжалик ҳисобидан қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағлари ажратиш ҳамда байрам совғалари улашиш назарда тутилган.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати