Хўжайли туманида Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Арғинбаев” насос станциясида “Электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станцияларини таъмирлаш ҳамда ҳудудда ёрдамчи хўжалик ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, парранда ва чорва боқишни йўлга қўйиш бўйича семинар ўтказилди.

Унда “Арғинбаев” насос станцияси ишчи ходимлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
Семинарда насос станцияларда электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш, насос агрегатлари таъмирини ўз вақтида олиб бориш, ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши ва уларга шароит яратиб бериш ва ёрдамчи хўжаликларида тўқсонбости экинларини экиш ҳамда 2023 йил якунига қадар мевали, манзарали ва бошқа турдаги дарахт кўчатларини экиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, масъулларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати