Қорақалпоғистон Республикасидаги сув хўжалиги ташкилотлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўзларига бириктирилган майдонларга кўчат экиш, суғориш ишларини олиб бормоқдалар.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази раҳбари И.Жўраев ҳудуддаги сув хўжалиги ташкилотлари масъуллари ҳамроҳлигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, уларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Хусусан, “Анасай” каналининг ҳимоя зонасида сув хўжалиги ташкилотлари томонидан экилган кўчатлар кўчма насос агрегати ёрдамида суғориш ишлари ташкил этилди.
Шунингдек, масъуллар “Қаттағар-Бўзатов” ирригация тизими бошқармасининг мавсум давомида экиш учун тайёрлаб қўйган кўчат захираларини бориб кўрди ҳамда канал бўйларига кўчатларни экиш ишлари ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати