
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотларида Янги йил байрами арафасида мутахассис-ходимларни моддий-маънавий рағбатлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини бепул тарқатиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Тахиатош тумани ирригация бўлими томонидан ёрдамчи хўжаликда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, жумладан, гуруч, картошка, пиёз, гўшт маҳсулотлари, шунингдек, ёғ ва шакар тарқатилди.
Бу каби хайрли тадбирлар Қорақалпоғистондаги барча ташкилотларда амалга оширилмоқда.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати |