___Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари давом этмоқда. Тизим ташкилотлари маъмурий бинолари атрофлари тозаланиб, кичик таъмирлаш ва кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.
___“Қизкетген-Кегейли” ирригация тизими бошқармасининг “Развилка” гидроиншооти атрофидаги бардюрлар файта қўйилиб, бўйялмоқда. Иншоот атрофида ташкил қилинган боғга 150 дан ортиқ мевали дархт кўчатлари экилган бўлса, улар ораларига сабзавот-полиз экинлари экилмоқда.


___Шуманай туман ирригация бўлими маъмурий биноси олдидаги майдонга мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бу жараёнда ҳар бир кўчат ирригация бўлими ходимларига бириктирилди ва улар фақат экиб қўймасдан парвариши учун ҳам масъулиятни зиммаларига олдилар. Бўлим ходимлари “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги тадбирда ҳам фаол иштирок этмоқда. Бунда манзарали дархт кўчатларини канал ва ариқлар бўйларига экишаётган бўлса, мевали дарахт кўчатларини алоҳида ажратилган майдонларга экиб, янги боғлар ташкил қилишмоқда.



Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги Матбуот хизмати