Элликқалъа туманидаги “Қирққиз обод ” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Боғ-яб №40/2, №40/3” насос станциясида Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳафталик режа графикда белгиланган масалалар муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Юсупбаев насос станцияларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил қилиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида дарахт кўчатларини экиш бўйича топшириқлар берди.
Шунингдек, семинар давомида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш ва насос агрегатларини суғориш мавсумига тайёрлаш, ходимлар навбатчилик вақтида тўлиқ иш ўрнида бўлиши лозимлиги юзасидан тушунтириш берилди.
Тадбир иштирокчилари насос станция атрофига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишди. Шу билан бирга ҳимоя зоналарига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ер тайёрлаш, сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштириш ва ишчи ходимларни қўшимча рағбатлантириб бориш бўйича топшириқлар берилди.
Маълумот учун: Беруний НС ва ЭБга қарашли “Боғ-яб №40/2, №40/3”насос станцияси 1973 йилда ишга туширилган бўлиб, Элликқалъа туманининг “Қирққиз обод” ОФЙ ҳудудидаги 200 гектар майдонга сув етказади. Айни вақтда насос станциядаги агрегатлар ҳудуддаги фермер хўжаликлари майдонлари ва аҳоли томорқаларига сев чиқариб бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати