___
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан 2022 йил 14 мартда тасдиқланган медиа-тадбирлар режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ишлар билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида Тўрткўл туманига медиа-тур ташкил этилди.
___“Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва соҳага татбиқ этилаётган янгиликлар” мавзусида ўтказилган тадбирда марказий ва маҳаллий нашрлар ҳамда телевидение ва радио ходимлари иштирок этди.

___Журналистлар дастлаб, Тўрткўл туманидаги “Чорвадор” фермер хўжалигининг пахта майдонларига ўрнатилаётган томчилатиб суғориш технологиялари билан танишди.
Сув хўжалиги масъуллари ушбу тежамкор технологиянинг афзалликлари ва уни жорий этишда давлат томнидан ажратиладиган кредит ва субсидиялар ҳамда республикамизда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
___Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йилда жами 17422 гектар майдонда, шундан 15418 гектар майдонда томчилатиб суғориш, 1904 гектар майдонларида ёмғирлатиб суғориш ва 100 гектар майдонда дискретли суғориш тизимини жорий қилиш белгиланган.

___Ҳозирда 12200 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича пудрат шартномалари расмийлаштирилиб, шундан 5605 гектар майдон молиялаштирилди.
Молиялаштирилган майдонларда қурилиш ишлари бошланган бўлиб, 4191 гектар учун 193 та ҳовуз қазиш ишлари ва 1325 гектар учун 53 та насос-фильтр қурилмаларини ўрнатиш ва 763 гектар майдонда марказий қувурларни ўрнатиш ишлари амалга оширилди ва ҳозирда 163 гектар майдонда технологиялар тўлиқ ишга туширилган.
Ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича жорий йилда бугунги кунда 1093 гектар ғалла майдонлари гектар майдонда технологиялар ишга туширилган.
Тадбир иштирокчилари “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси доирасида “Калта минар”, “Бўстон” каналларида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишдилар.

Маълумот берилишича, Жаҳон банки иштирокида мазкур лойиҳа доирасида «Ўнг қирғоқ каналини қайта тиклаш» ишлари белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда барча қурилиш ишлари якунланган. “Бўстон каналини қайта тиклаш” (шарқий қисми) бўйича бош пудратчи Хитойнинг «China Railway 20th Bureau Group Co., Ltd.» компанияси томонидан ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. “Бўстон каналини қуриш” (ғарбий қисми) лойиҳаси бўйича ҳам қурилиш монтаж ишлари бажарилиб, ҳозирги кунга қадар каналнинг 18,9 км қисмида бетон ишлари якунланган.


___«Кальтаминор-1 каналини қайта тиклаш» бўйича объектда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Пудратчининг 3 та экскаватори, 1 та булдозери, 3 та автосамосвал, 1 та водовозва 2 дона бошқа техникалар Калтаминор-1 канали реконструкция қилиш ишларида қатнашмоқда.

___Оммавий ахборот воситалари вакиллари тумандаги “Рай на земле” (Ердаги жаннат) фермер хўжалиги даласида ташкил этилган кўргазмали семинарда ҳам иштирок этдилар.
___Семинарда Президентимизнинг жорий йил 1 мартдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19 апрелдаги 196-сон тегишли қарорининг мазмун-моҳияти, мазкур ҳужжатларга мувофиқ, ҳудудларда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация бўлимлари таркибида ташкил этилаётган махсус хизмат фаолияти ҳақида тадбир иштирокчиларига атрофлича маълумот берилди.

___Тадбирда Тўрткўл тумани ирригация бўлими таркибида ташкил этилган сув хўжалигининг махсус хизматига ишга қабул этилган ва ҳозирда фаол иш олиб бораётган бир гуруҳ сувчи-миробларга ишларни янада самарали ташкил этишлари учун велосипедлар топширилди.
Шу ерда Медиа-тур доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун дала шароитида брифинг ўтказилди.

___Брифингда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Бахтияр Жузбаев, “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш» лойиҳаси бош муҳандиси Каландар Матьякубов, Тўрткўл туман ирригация бўлими раҳбари Анвар Қадировлар сув хўжалигида амалга оширилаётган ишлар, сув хўжалиги соҳасида инвестиция лойиҳаларини ўзлаштириш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида кенг турда маълумот берилди.
___Тадбирда ОАВ вакиллари соҳага оид ҳамда сув хўжалиги соҳасида амалиётга татбиқ этилаётган янги тизим ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.
___Медиа-тур жараёнлари Тўрткўл тумани ҳокимлигининг матбуот хизмати томонидан “facebook” ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирга узатиб борилди.
Ғайрат Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби