Чимбой тумани: ИЧКИ СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИ БЕТОНЛАНМОҚДА

      Маълумки, Президентимиз раислигида ўтган йил 29 ноябрда қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида сув хўжалигида “каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинган эди.

       

      Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари сингари Қорақалпоғистонда ҳам суғориш мавсумигача канал ва ички ариқларни бетонлаш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилди. Айни кунларда ҳам бу ишлар изчил давом қилдирилмоқда. Чимбой тумани «Тазғара» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Гоне Шохарық» (Эски шўхариқ) ички каналида амалга оширилаётган ишлар бунга мисолдир.

      Кейинги пайтларда мазкур сув тармоғида сувдан фойдаланиш коэфиценти кескин пасайиб, ҳудуддаги сув истеъмолчиларининг ҳақли эътирозларига сабан бўлаётган эди, – дейди Чимбой тумани «Сув етказиб бериш хизмати» дав лат муассасаси директори А.Қадирбаев. Суғориш тармоғининг умумий узунлиги 7 километрни ташкил қилади. Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ариқнинг 400 метр қисмини бетонлаш белгиланиб, ҳашар йўли ишлар бошлаб юборилди. Қисқа муддатларда сув тармоғининг 200 метрга яқин қисми бетон ланди ва ишлар давом қилмоқда.

         Эътиборлиси, «Гоне Шохарық» ички каналида бетонлаш ишлари амалга оширилгач, ҳудуддаги фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқа майдонларида сув таъминоти яхшиланади. Тумандаги сув хўжалиги мутахассисларининг маълумот беришича, сув тармоғи бетонлангандан сўнг сув йўқотишлар камаяди сувдан фойдаланиш коэфиценти оширилади, энг муҳими канал охиригача сувни етиб бориши таъминланади.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати