ФЕРМЕРЛАР СУВЧИЛАРГА МАДАД БЎЛМОҚДА

Қорақалпоғистонда сув хўжалиги ходимлари томонидан ҳашарлар уюштириб, насос агрегатларини бўяш, каналлар атрофларини ободонлаштириш каби тадбирларга энг чекка ҳудудлардаги сув истеъмолчилари бўлган фермер хўжаликлари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Беруний тумани Махтумқули номидаги овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Примбетов Азамат” фермер хўжалиги жамоаси бу йил 115 гектар майдонга чигит экиб, 243 тонна пахта ҳосили олишни режалаштирган. 2021 йил ҳосили  учун эса 48 гектар майдонга ғалла экишга тараддуд кўрилаётир.

– Куни кеча туман ирригация бўлими раҳбари Рустам ака Ҳасанов келиб насос агрегатларни бўяш ва канал бўйларини ободонлаштириш тадбири бошланганини айтган эди, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Азамат Примбетов. – Биз бу тадбирни ўз ташаббусимиз билан янада кенгроқ миқёсда бажариш учун насос агрегатларини бўяш билан бирга шу канал бўйлаб қишлоғимизга келадиган йўлга шағал-қум тўкиб ободонлаштириш ишларини бошлаб юбордик.

  Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги
Матбуот хизмати