НАСОС АГРЕГАТЛАРИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Насос агрегатлари ҳар мавсумда таъмирланиб, янгидан бўялиб турса,  улардан кўпроқ ва самаралироқ фойдаланиш мумкин бўлади. Буни яхши англаган Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси жамоаси айни кунларда кенг кўламда уюштирилаётган ҳашар ва ободонлаштириш тадбирлари доирасида мавжуд насос агрегатларини таъмирлаш ва янгидан бўяш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шу билан бирга, “Қонликўл-Шўманай”, “Табанкўл”, “Нукус-Кегайли” “Қўскўл” ҳудудий насос станцияларида навбатчилар биносининг ички ва ташқи томонлари таъмирланди. Эшик ва  дераза ромлари қайта бўялиб, бинолар атрофи ободанлаштирилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати