
Мамлакатимиз Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Фармонга биноан мукофотланганлар орасида Сув хўжалиги вазирлиги тизимида меҳнат қилаётган бир гуруҳ фидойи ҳамксбларимиз ҳам бор. Уларнинг барчасини юксак мукофотлар билан қутлаймиз.
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Джалилов Салойдин – «Қуйи Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Хатирчи тумани ирригация бўлими бошлиғи, Навоий вилояти

Мухамедназаров Лутфулла Хакназарович – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази бўлим бошлиғи

Жақсимуратов Шаряр Дуйсенбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ва гидротехник иншоотлардан фойдаланиш бўлими бошлиғи

Рихситиллаев Нуриддин – «Чирчиқ-Оҳангарон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бўлим бошлиғи, Тошкент вилояти

«Шуҳрат» медали билан
Вапаев Александр Мадримович – «Қарамази-Қиличбой» ирригация тизимлари бошқармаси экскаватор машинисти, Хоразм вилояти

Саттаров Хажимахаммад Худайбердиевич – «Шўрўзак-Сирдарё» ирригация тизими бошқармасининг Ўнг тармоқ канали муҳандис-гидротехниги, Сирдарё вилояти
