Қонликўл туманидаги “Қундузли” каналининг “Табанкол” гидроиншоотида сув хўжалиги соҳасига рақамли технологияларни жорий қилиш, сув хўжалиги объектларини автоматлаштирилган бошқарув тизимига ўтказиш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, “Суенли” ирригация тизими бошқармаси, Қонликўл туман ирригация бўлими масъул мутахассислари иштирок этди.
Семинарда ушбу туманда ўтган 2022 йилда автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий қилинган 2 та сув хўжалиги объектлари ҳақида маълумот берилиб, уларнинг афзалликлари ва яратилаётган имкониятларга тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, семинарда жорий йилда Қонликўл туманида туман ирригация бўлими томонидан 42 та ҳамда “Суенли” ирригация тизими бошқармаси томонидан 2 та “Ақлли сув” қурилмаларини жорий қилиш белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар қурувчи корхоналар билан биржа савдолари орқали пудрат шартномалари тўлиқ расмийлаштирилганига қарамасдан бор-йўғи 7 таси ўрнатилгани танқид қилинди. Режалаштирилган “Ақлли сув” қурилмаларини йил охиригача тўлиқ ўртаниш бўйича тегишли раҳбар ва қурувчи ташкилотлар мутахассисларига топшириқлар берилди.

Вазирликнинг Ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси И.Арзибаев ирригация тизимларида ўрнатилаётган “Ақлли сув” қурилмаларидан самарали фойдаланиш бўйича маълумот бериб ўтди. Шу билан бирга, одинги йилларда Қонликўл туман ирригация бўлими томонидан жорий қилинган 5 та қурилмаларда ўзилишлар кўзатилаётганлиги, 5 та қурилма вазирликнинг серверига интеграция қилинмаганлигини ҳамда “Суенли” ирригация тизими бошқармаси томонидан жорий қилинган 7 та қурилмаларда ўзилишлар кузатилаётгани ва бу каби камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати