Сувчиларга байрам совғалари топширилди

___Барча ҳудудларда марказий ҳиёбонлар, йирик корхона-ташкилотлар, шу жумладан, сув хўжалиги ташкилотлари маъмурий бинолари фаеларида ҳам Янги йил арчалари безатилди. Кўчаларда, бозорларда, қўйингки, барча жойларда байрам нафаси сезилмоқда.

___Лекин, куз-қиш мавсумидаги юмушлар, кундалик йиғилишларга тайёргарлик кўриш билан югур-югур қилиб юрган сув хўжалиги ходимларида байрамона кайфият, кўтаринкилик сезилмаётган эди…

___Куни кеча ўтказилган видеоселектор йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев соҳа ходимларини яқинлашиб келаётган байрам билан қутлаб, Янги йил байрами олдидан ҳар бир ходимга байрам совғалари улашиш, ходимларни қўшимча рағбатлантириш бўйича топшириқ бердилар.

___Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги аппаратида фаолият олиб бораётган ходимларга байрам совғалари топширилди.

   ___Шунингдек, «Қуўаниш жарма» ирригация тизими бошқармаси, Тўрткўл туман ирригация бўлими томонидан ҳам ходимларига байрам совғалари топширилди.

___-Ходимларимизни қўшимча рағбатлантириш ҳамиша эътиборимизда, – дейди Тўрткўл туман ирригация бўлими раҳбари Анвар  Қадиров. –  Янги йил байрам совғаларига қўшимча ҳар бир ходимга 2 килограмдан бепул гўшт берилди. Шу билан бирга байрам муносабати ёрдамчи хўжалик ҳисобидан қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағлари ажратиш назарда тутилган.

___Байрам совғалари, қўшимча рағбатлантиришлар соҳа ходимларига кўтаринки кайфият бахш этди. Сув хўжалиги ташкилотларида байрам руҳи сезила бошланди.

___Айни кунларда барча ҳудудлардаги сув хўжалиги тизим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимларга байрам совғалари улашилмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати