СОҲА ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛМОҚДА

___ Юртимизда байрам шукуҳи кезмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларидаги марказий ҳиёбонлар, йирик корхона-ташкилотлар, шу жумладан, сув хўжалиги ташкилотлари маъмурий бинолари Янги йил байрами муносабати билан ранг-баранг чироқлар ўрнатилиб безатилмоқда.

___ Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев соҳа ходимларини яқинлашиб келаётган байрам билан қутлаб, Янги йил байрами олдидан ҳар бир ходимга байрам совғалари улашиш, ходимларни қўшимча рағбатлантириш бўйича топшириқ берган эдилар.

___ Айни кунларда сув хўжалигида фаолият олиб бораётган ходимларга байрам совғалари топширилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги аппарати ходимлари ҳамда соҳада самарали меҳнат қилган фахрийларга Янги йил совғалари топширилди.

___ Шунингдек, Тахиатош туман ирригация бўлими томонидан ҳам ходимларига байрам совғалари, гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотлари тантанали равишда топширилди. Байрам совғалари, қўшимча рағбатлантиришлар соҳа ходимларига кўтаринки кайфият бахш этди. Сув хўжалиги ташкилотларида байрам руҳи сезила бошланди.

___ Айни кунларда барча ҳудудлардаги сув хўжалиги тизим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимларга байрам совғалари ҳамда ходимларни қўшимча рағбатлантириш тадбирлари ташкил қилинмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати