УЗОҚ ТАРАҚҚИЁТНИ КЎЗЛАГАН ҲУЖЖАТ

Каналлар бутун водийда, айниқса, Фарғона вилоятида ишлаб чиқаришнинг, хусусан, қишлоқ хўжалигининг қон томирларидир. Каналларсиз вилоят аҳолисининг турмуши ҳозиргидек бўлмасди, десак ҳеч муболаға эмас.

Вилоятдаги магистрал ва хўжаликлараро каналларнинг 43 фоизи (977,6 км) тупроқ ўзандан иборат. Уларнинг фойдали иш коэффициенти 0,63 га тенг. Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси асосида 510 км магистрал ва хўжаликлараро каналларда  таъмирлаш ва тиклаш, 10-15 км қисмида реконструкция қилиш ишлари олиб борилади, бетон қопламали каналларнинг улуши 51 фоизга етказилади. Шу билан бирга, 133,7 км лоток тармоқлари янгисига алмаштирилади. Натижада 2030 йилгача суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти 0,73 га етказилади.