Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида Чимбой тумани ҳудудида жойлашган “Тонмойин” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва насаслардан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.     Кўргазмали семинар шаклида ўтказилган тадбирда электр энергияни тежаш, насос станциялари агрегатларини таъмирлаш, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги ҳамда насос станциялари атрофига ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш масалалари муҳокама этилди….

      Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Сув кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, унда белгиланган ҳуқуқий асослар ҳамда соҳадаги бугунги куннинг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.      Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Қорақалпоғистондаги барча сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, сув хўжалиги вазирлигининг бўлим ҳамда сектор раҳбарлари иштирок қилди.       Муҳокамалар аввалида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири…

      Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 декабрдаги жойларда муҳокама қилинадиган масалалар ва режа кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича семинарлар ўтказиш бўйича тасдиқланган график асосида ҳар ҳафтанинг жума куни насос станцияларида кўргазмали семинарлар ўтказилиб, белгиланган вазифалар ижроси ўрганиб келинмоқда. Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокидаги бугунги семинар Кўнғирот туманидаги “Равшон-соға” насос станциясида бўлиб ўтди….

     Президентимиз раислигида 2024 йилнинг 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2025 йил – сув хўжалигида “насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлиши белгиланган эди.     Бугунги кунда сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги насослар самарадорлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда ва тадбирларга олимлар ҳам жалб этилган.  Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси тассаруфида…

Олдин хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон Республикаси туманларида ички каналларни бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Чимбой туманида ҳудудлардаги каналларга навбатлаб сув бериш графикларига кўра, “Тазгара” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Шохариқ” ички каналига сув бериш вақтинча тўхтатилиб, бетонлаш ишлари олиб борилмоқда. – Муассасамизнинг иқтисодий имкониятидан келиб чиқиб, тумандаги ички каналларда сув йўқотишларни камайтириш чораларини кўрмоқдамиз, – дейди Чимбой тумани “Сув етказиб бериш хизмати”…