Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги 5-сонли қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириш ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш юзасидан тарғибот ишларини олиб бориш бўйича навбатдаги семинар  Нукус туманидаги “Нукус Агро” МЧЖ даласида ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигидан бириктирилган вакил Н.Худайбердиев, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси А.Қидирбаев, Нукус тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директорининг ўринбосари З.Утепбергеновлар Ўзбекистон Республикаси…

      Тахиатош туманида сувдан самарали фойдаланиш, гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш масаласи юзасидан туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида тушунтириш ва ўрганиш тадбирлари ўтказилди.       Дастлаб, “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Корақолпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўгрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 cентябрдаги 500-сонли қарорининг мазмун…

       Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида   ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг 2024 йилнинг ўтган 4 ойи давомида бажарилиши, режадан ортда қолаётган объектларнинг муаммолари ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди.         Муҳокамалар аввалида, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция этиш бўйича режадан ортда қолаётган ҳар бир объект…

     Бугун, яъни 2 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг зарурати ва ҳозирги кунда республикамизга келиб турган сув миқдорлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.      Тадбирда марказий ва маҳаллий нашрлар, “Қорақалпоғистон” радиоканалининг махсус мухбирлари, вазирликнинг бўлим бошлиқлари иштирок қилди. Матбуот анжумани аввалида, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Бахтияр Жузбаев…

       Чимбой туманидаги “Патуллаев” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини сифатли таъмирлаш ҳамда баҳорги ободонлаштириш, дарахт кўчатларини экишни ташкил қилиш масалаларига бағишлаб семинар  ўтказилди.        Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъул ходимлари ҳамда бошқарманинг Бўзатов-Чимбой бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари ва ишчи-ходимлари иштирок…

        Қораўзак туманидаги “Есмузак” канали 1947 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб умумий узунлиги 89,0 километрни ташкил этади. Канал “Қуаныш жарма” магистрал каналининг 350-пикетида жойлашган бош гидротехник иншоотидан сув олиб, Қораўзак туманидаги “А.Досназаров”, “С.Камалов”, “Бердах”, “Есимузак” ва “Қораўзак” ОФЙ ҳудудларидаги  жами 19 минг гектардан ортиқроқ 391 та фермер ва аҳоли томорқа майдонларини сув билан таъминлайди.        …

Кегейли туманида жойлашган “Шўртан ата” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини сифатли таъмирлаш масалаларини муҳокама этиш юзасидан семинар  ўтказилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси О.Палуанов, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари ҳамда бошқарманинг Нукус-Кегайли бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари ва ишчи-ходимлари иштирок этдилар. Кўргазмали семинар шаклида ўтказилган тадбир аввалида, масъуллар…

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан республикага бириктирилган вакил Н.Атақуловлар Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) нинг  “Яшил Марказий Осиё” ташаббуси доирасида ишлаб чиқилган  Марказий Осёда иқлим ўзгариши таъсири доирасида сув ресурсларини бошқариш дастури вакиллари Ш.Мухамадиев ҳамда М.Эрназаровлар билан учрашди. Учрашув аввалида меҳмонларнинг иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда сув ресурслари интеграциялашган бошқариш соҳасида эҳтиёжлар ва техник салоҳиятни…

    Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги   Беруний НС ва ЭБ бошқармасида ва  “НАПЭ №125” насос станциясида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган режа графикда бугунга белгиланган масалалар муҳокама этилди.     Муҳокамаларда Беруний насос станцияси ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари  М.Юсупбаев  ҳар ҳафтанинг жума куни электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станциялари ҳамда агрегатларини таъмирлаш…

      Бугун куннинг иккинчи ярмида сув хўжалиги масъуллари Кегейли туманида бўлиб, соҳага рақамли технологияларни жорий қилиш ҳамда сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганишди.       Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан республикага бириктирилган вакил Н. Атакулов, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари Т.Мадиреймовлар сўзга чиқиб, 2021 йилда хусусий шерикликка олинган “Шунақ” насос…