Блогерлар шоли етиштириш билан боғлиқ саволларига жавоб олди. ___ Бугун, яъни 15 июнь куни “НУКУС-ONLINE N1” YouTube канали админи Мустафа ва у ҳамроҳлигидаги блогерлар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида бўлиб, бугунги кундаги сув миқдорлари, ундан самарали фойдаланиш борасида кўрилаётган чоралар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди. ___ Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Б.Жузбаев блогерлар билан суҳбати аввалида, экин…
___ Олдин хабар берганимиздек, Жаҳон банкининг Сув хўжалиги масалалари бўйича масъул вакили Азад Абдулхамид бошчилигидаги миссия “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишмоқда. ___ Миссия аъзолари Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази директорининг ўринбосари Нуриддин Хўжақулов ҳамроҳлигида Тўрткўл, Элликқалъа ва Беруний туманларида лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар. ___…
___ Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси 2015 йилдан бошланган эди. Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий туманларида сув таъминотини яхшилашга қаратилган мазкур лойиҳа жорий йилда якунига етказилиши кутилмоқда. ___ Жаҳон банкининг Сув хўжалиги масалалари бўйича масъул вакили Азад Абдулхамид бошчилигидаги миссия “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида бўлди….
___ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 майдаги тегишли қарори асосида ҳамда жорий йил ҳудудларда сув танқислигининг олдини мақсадида «Суенли» ирригация тизими бошқармаси балансидаги каналларни қазиб тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. ___ Хусусан, «Суенли» магистрал каналинининг 0,5 километр қисми, Қонликўл ва Шуманай туманларини тегишли ҳудудларини сув билан таъминловчи «Киндик ўзак» каналининг 6 километр ҳамда Қўнғирот ва Мўйноқ туманларини сув билан…
___ Амударёнинг энг қуйи қисмида жойлашган Қорақалпоғистонда жорий йил ҳам сув танқислиги кузатилмоқда. Албатта, бу каби сув кам йилларда насос станцияларига юкламалар ортиши табиий. Шундай экан, ҳозирда ҳудуддаги насос агрегатларининг мавсумга соз ҳолатда бўлиши муҳим аҳамият касб этади. ___ Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобида бугунги кунда 220 насос станцияси мавжуд бўлиб уларга…
___ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов раҳбарлигида шу йилнинг 29 май куни ўтказилган Раёсат мажлисида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Сув хўжалиги вазири ҳамда вазир ўринбосарлари объектларга ҳар ҳафта чиққан ҳолда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал қилиш ва Ҳукумат даражасида ҳал қилинадиган масалалалар бўйича таклифлар тайёрлаб, қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича вазифалар белгилаб олинган эди. ___ Сув хўжалиги…
___ Юртимизда Ҳурматли Президентимиз раҳбарларнинг халқ олдидаги масъулияти ҳамда вазифаларини белгилаб бериши натижасида бугунги кунда одамларнинг дарду-ташвишига қулоқ тутиб, уларнинг мурожаатларини тинглаш орқали мавжуд муаммоларини ҳал қилиш, ҳаётидан рози бўлиб яшашига кўмаклашиш ҳар бир раҳбарнинг зиммасидаги шарафли ишига айланиб улгурди. ___ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Рахимович ҳам сув хўжалиги соҳасидаги мавжуд муаммоларни жойига бориб ўрганиш, сув истеъмолчиларининг мурожаатларини…
___ Республикамизда вегетация даври қизғин паллага кирмоқда. Бу йил ҳам сув танқислиги кузатилмоқда. Бундай мавсумларда ҳар бир ҳудуднинг сувчи мироби ҳам сув истеъмолчиси ҳам таъбир жоиз бўлса ҳар бир куб метр сувни олиш учун бахслашади белгиланган сув миқдорларини олишга ҳаракат қилади. ___ Албатта, каналларда мавжуд сув миқдорини ўлчаш ва ҳудудлар ҳамда сув истъемолчилари ўртасида тақсимлаш бу гидрометрлар вазифаси саналади. Ҳудудлардаги…
___ Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Франция давлатининг Ўзбекстондаги элчиси Орелия Бушез билан учрашув бўлиб ўтди. ___ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари А.Данияров ва Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосарлари иштирок қилган учрашувда Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларини сув билан таъминловчи “Суенли” магистрал каналини реконструксия қилиш масаласи муҳокама этилди. ___ Учрашув аввалида, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Т.Мадреймов лойиҳасини…
___ Тахтакўпир туманида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, сув хўжалигидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга бағишланган кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди. ___ Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари, туман ирригация бўлими бошлиқлари, пудратчи ташкилотлар, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок қилди. ___ Тадбирда таъкидланганидек, республиканинг шимолидаги энг чекки ҳудуд ҳисобланган Тахтакўпирнинг “Белтов” овулида қишлоқ…