___Бугун, 21 август куни эрта тонгданоқ мамлакатимиз бўйлаб Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари бошланди. ___Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари бошланди. ___Эрта тонгдан Нукус шаҳридаги барча вазирлик ва идора ташкилотлари, ўқув муассасалари жамоалари кўча бўйларини ободонлаштиришга киришдилар. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги…
туманлараро тажриба алмашилмоқда ___Қорақалпоғистон Республикаси туманларида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича туманлараро тажриба алмашиш бўйича семинарлар ўтказилмоқда. ___Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган график асосида 11 август куни Амударё, Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний, Қораўзак, Бўзатов, Тахиатош ва Тахтакўпир туманларига қолган саккизта туманнинг сув хўжалиги масъуллари, фермерлар ташриф буюриб, ўзаро тажриба алмашдилар. Эртага бугун семинар бўлиб ўтган…
лазер ускунаси ёрдамида текислаш зарур ___Тахиатош тумани «Найманкўл» ОФЙ ҳудудидаги «Роза Бону» фермер хўжалиги даласида 2022 йил ҳосили ғалла экиш ишларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. ___Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.Ғаниев, Қорақалпогъистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамраев, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги масъуллари, туман сектор…
далаларда амалий натижалар билан кўрсатилмоқда ___Сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши, аҳоли сонининг ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиши, уларнинг сувга бўлган талаби йил сайин ошиб бориши туфайли сув ресурсларининг тақчиллиги йилдан-йилга кучайиб бормоқда. ___Малумотларга кўра, сўнгги 40 йилда Тожикистонда мавжуд бўлган 8 мингдан ортиқ музликлар майдонининг 30 фоизи, Қирғизистондаги 10 мингга яқин музликлар майдонининг 16 фоизи эриб кетган. Асрий музликларнинг қисқариш тенденцияси…
___Qonliko‘l tumani «Jana qala» ovul fuqarolar yig‘ini hududidagi «Abdullayev Daryabay» fermer xo‘jaligi 2005 yilda tashkil qilingan edi. Dastlab ushbu fermer xo‘jaligiga qarashli dalalar asosan yaylov hisobida foydalanib kelingan maydonlar bo‘lgan. ___– O‘tgan yillar davomida, foydalanishdan chiqib ketgan maydonlarni qayta o‘zlashtirish bo‘yicha ancha mehnat qildik, – deydi fermer xo‘jaligi rahbari Daryabay Abdullayev. – Bugungi kunga kelib fermer xo‘jaligi hisobidagi ekin maydonlar…
___Марказий Осиё минтақасида – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган туб ўзгаришлар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий ютуғидир. Ш.М.Мирзиёев ___Марказий Осиё халқларининг тинчлиги ва фаровонлигини таъминловчи энг муҳим неъматлардан бири бу – шубҳасиз, сув ресурсларидир. Қадимдан аждодларимиз оби ҳаётнинг бир томчисини ҳам исроф қилмасдан, унумли фойдаланиб, сув бўйларида ҳамжиҳатликда ва фаровон ҳаёт кечирганлар. Дарё…
___Жорий йил 19 июль куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиат ресурслари вазири М.Мирзагалиев билан учрашди. Учрашувда жорий йил вегетация мавсумини муваффақиятли ўтказиш ҳамда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги трансчегаравий сув объектларидан биргаликда фойдаланиш бўйича ҳукуматлараро битим лойиҳаси муҳокама қилинди. ___Сирдарёдан сув олувчи “Дўстлик” давлатлараро каналига Қозоғистон ҳудудидаги 140 минг гектарга яқин майдон боғланган….
___Мана бир йилдан ошдики, бутун дунёда, шу жумладан мамлакатимизда ҳам коронавирус туфайли пандемия давом қилмоқда. Юртимизда касалликдан сақланиш мақсадида бир неча ой олдин вакцинация жараёнлари бошланди. Айни вақтда “Мен вакцина олдим” акцияси давом қилмоқда. Вакцинация – касаллик таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди. ___Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ходимлари “Мен вакцина олдим” акциясида иштирок қилмоқда. Куни кеча мазкур акция доирасида…
___Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни ўтказган йиғилишда насос станцияларини модернизация қилиш орқали қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш масалалари муҳокама қилиниб, бу борадаги вазифалар белгилаб олинди. ___Барча жойларда ҳам сувни ҳаёт манбаига қиёслашади. Аммо, Оролбўйи минтақасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун нафақат ёзда суғориш учун балки, куз-қишда ҳам шўр ювиш учун об-ҳаётни далаларга етказиш зарур бўлади. Бунда насос станциялари хизматларидан…
___Қорақалпоғистон Республикасида ҳам шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити карантин талабларига амал қилган ҳолда нишонланмоқда. ___Халқимизни ва сув хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган барча ходимларни, уларнинг яқинлари ва оила аъзоларини муборак Қурбон ҳайити байрами билан табриклаймиз. ___Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда олижаноб фазилатларни, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. ___Соҳа ходимларига…